locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Cadet European Cup 2026 турнирининг илк кунида 8 та медал қўлга киритдик

Терма жамоамиз муросасиз кечган беллашувларда 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Cadet European Cup 2026 турнирининг илк кунида 8 та медал қўлга киритдик
photo: Dzyudo Uzbekistan

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирининг биринчи куни ўсмирларимиз учун омадли келди.

Терма жамоамиз муросасиз кечган беллашувларда 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Ирода Сироҷиддинова, Чарос Ҳикматова ва Бобур Юсупов шарафига Туркия заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

🇺🇿Биринчи кунги ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-40 кг: Ирода Сироҷиддинова
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-55 кг: Бобур Юсупов

Кумуш медаллар
-55 кг: Шоҳжахон Усмонов
-66 кг: Акромжон Каримов

Бронза медаллар
-44 кг: Алина Колючева
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов
-60 кг: Давлатбек Ахроров

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг