locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Cadet European Cup 2026. Биринчи кунги баҳслардан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндамиз!

Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирининг биринчи кунги баҳслари дзюдочиларимиз учун муваффақиятли келди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Cadet European Cup 2026. Биринчи кунги баҳслардан сўнг умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндамиз!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирининг биринчи кунги баҳслари дзюдочиларимиз учун муваффақиятли келди.

Илк кунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза, жами 8 та медаль билан медаллар жамғариш рейтингида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

photo: Dzyudo Uzbekistan

Учта олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалига эга Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни банд этган бўлса, болгариялик дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан учинчи поғонадан жой олишган. Кучли ўнталикда Грузия, Мўғулистон, Туркия, Бразилия, Португалия, Россия ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари боришмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг