Дзюдо. Бухоро спорти мутасаддилари Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик билан танишишди
24–26 ноябрь кунлари Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
24–26 ноябрь кунлари Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақага тайёргарлик доирасида спорт мажмуасида ташкилотчилик қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда Бухоро вилояти прокурори ўринбосари Жамшид Ахмедов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Наджмидинов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шуҳрат Очилов ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон чемпионатини юқори савияда ўтказиш, меҳмонлар ва иштирокчиларнинг хавфсизлиги, ташкилий жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор