Дзюдо. Биринчи кун 5 та вазндан 2 тасида жиззахлик дзюдочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди
Бухоро шаҳридаги муҳташам "Universal" спорт саройи мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари ортда қолди.
Бугун эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Бешта вазндан 2 тасида жиззахлик дзюдочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Яна ҳам аниқроги, аёллар ўртасида Жиззах вилояти вакилалари Севинч Муродова ва Райҳона Мамотова Ўзбекистон чемпиони бўлишди.
Шунингдек, қашқадарёлик Муҳайё Ахматова, бухоролик Баҳром Ботуров ва Тошкент шаҳри дзюдочиси Бобур Важиeв ҳам ўз вазнларида олтин медал қўлга киритди.
Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:
-48 кг вазн тоифаси
1. Севинч Муродова (Жиззах)
2. Улбосин Ҳакимова (Сирдарё)
3. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)
3. Дилрух Ҳасанова (Жиззах)
-52 кг вазн тоифаси
1. Муҳайё Ахматова (Қашқадарё)
2. Сита Қадамбоева (Хоразм)
3. Нигина Умирзоқова (Самарқанд)
3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)
-57 кг вазн тоифаси
1. Райҳона Мамотова (Жиззах)
2. Мухлиса Ганжаева (Хоразм)
3. Моҳинур Аллаберганова (Хоразм)
3. Аселхан Аралбаева (Тошкент вилояти)
-60 кг вазн тоифаси
1. Баҳром Ботуров (Бухоро)
2. Достон Рўзиев (Тошкент шаҳри)
3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Муҳаммаджон Машарипов (Хоразм)
-66 кг вазн тоифаси
1. Бобур Важиeв (Тошкент вилояти)
2. Дилшод Ҳамроев (Бухоро)
3. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)
3. Азизбек Ортиқов (Навоий)