Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Бугундан ёшлар тоифасидаги баҳслар старт олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Амман шаҳрида (Иордания) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Иккинчи кунги баҳсларда юртдошларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медал:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-57 кг: Зухра Алимова
-63 кг: Паризода Йўлдошева
Кумуш медал:
-81 кг: Самандар Суниятов
-63 кг: Динора Самандарова
Бронза медал:
-70 кг: Пошшожон Жумабоева
Шу тариқа, мусобақада 11 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Бугундан ёшлар тоифасидаги баҳслар старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист