Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндорига айланди
Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мезбонлик қилган йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори!
Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мезбонлик қилган йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Дунё биринчилигининг сўнгги тўртинчи куни жамоавий аралаш беллашувлар ташкил этилди. Жаҳоннинг 12 та сараланган терма жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлари ҳам медаллар учун кураш олиб борди. Дзюдочиларимиз бронза медали учун кечган баҳсда Франция терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Эслатиб ўтамиз, Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз яккалик баҳсларда 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан 60 давлат орасида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олган эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор