Дзюдо бўйича Шоҳрух Мамедов Астана Гран-приси ғолибига айланди
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида пара дзюдо бўйича "2026 IBSA Grand Prix Astana" халқаро гран-при мусобақаси старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада 24 мамлакатдан жами 140 нафар, хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақанинг илк кунида вакилларимиздан Шоҳрух Мамедов ҳамда Шерзод Намозов шоҳсупага кўтарилди. Ҳал қилувчи беллашувларда Мамедов бразилиялик Данило Силвадан устун келган бўлса, Шерзод Намозовга Қозоғистон вакили Ибрагим Нурмаханули билан баҳсда омад етмади.
Эркаклар (J1 класси, 81 кг):
1-ўрин. Шоҳрух Мамедов (Ўзбекистон)
2-ўрин. Данило Силва (Бразилия)
3-ўрин. Магомедзакир Магомедов (Нейтрал мақомдаги спортчи)
3-ўрин. Александр Жужгов (Нейтрал мақомдаги спортчи).
Эркаклар (J2 класси, 70 кг):
1-ўрин. Ибрагим Нурмаханули (Қозоғистон)
2-ўрин. Шерзод Намозов (Ўзбекистон)
3-ўрин. Искандер Улданов (Қозоғистон)
3-ўрин.Серхио Ибанес (Испания).