locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Беҳрузбек Усмонов — Жаҳон чемпионати совриндори

Эквадор давлатида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни беллашувлари ортда қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Беҳрузбек Усмонов — Жаҳон чемпионати совриндори
photo: Dzyudo Uzbekistan

Эквадор давлатида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни беллашувлари ортда қолди.

-73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Беҳрузбек Усмонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. У учинчи ўрин учун кечган муросасиз баҳсда озарбайжонлик Садиг Маммадовни таслим этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги медаллари сони 5 тага етди — 1 та олтин, 4 та бронза. Медаллар жамғариш бўйича дунёнинг 60 давлати орасида Топ-3таликда бормоқдамиз.

Бугун жаҳон чемпионатининг учинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 20:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг