locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. Биринчи кун 8 та медал, умумжамоа ҳисобида 1-ўриндимиз

Эътиборлиси, финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов кузатиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. Биринчи кун 8 та медал, умумжамоа ҳисобида 1-ўриндимиз
photo: Dzyudo Uzbekistan

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирнинг биринчи кунги беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди.

Медаллар йўлида баҳсларга киришган 10 дзюдочимиздан 8 нафари якунда шоҳсумага кўтарилди. Чарос Ҳикматова ва Абубакр Сатторов ўз вазн тоифаларида тенгсиз бўлишди. Улар шарафига Германия заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Эътиборлиси, финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов кузатиб борди.

Қувонарлиси шундаки, дунёнинг 35 давлати дзюдочилари қатнашяпган Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 мусобақасининг биринчи куни якунларига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-60 кг: Абубакр Сатторов

Кумуш медаллар
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов
-60 кг: Давлатбек Аҳроров

Бронза медаллар
-40 кг: Иродa Сирожиддинова
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-55 кг: Бобур Юсупов
-66 кг: Акромжон Каримов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг