Дзюдо. Азизжон Камилов терма жамоа машғулотларини кузатди
Тошкентда Алексей Будолин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Осиё чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Тошкентда Алексей Будолин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Осиё чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов навбатдаги кун машғулотида бўлиб, терма жамоамизнинг қитъа чемпионатига олиб бораётган тайёргарлиги билан яқиндан танишди, дзюдочилар билан бирма-бир суҳбатлашди.
Эътиборлиси, машғулотларда Қозоғистон ва Қатар терма жамоалари дзюдочиларини ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда Қатар терма жамоасига Олимпиада чемпиони Ҳасан Халмурзаев мураббийлик қилмоқда. Азизжон Якубжанович бу ёш мураббий билан ўзаро фикр алмашди. Ўз ўрнида Халмурзаев ўзбек спорти, хусусан дзюдосидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Иброҳим Жалолов
Редактор