locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Азизжон Камилов Озарбайжонга йўл олаётган терма жамоамиз билан учрашди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 19-31 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Азизжон Камилов Озарбайжонга йўл олаётган терма жамоамиз билан учрашди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 19-31 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.

Сафар олдидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мураббий ва дзюдочилар билан учрашди. Азизжон Якубжанович ҳар бир дзюдочи билан алоҳида суҳбатлашди. Федерация раҳбари 2026 йилги тақвимдан ўрин олган масъулиятли мусобақалардаги натижалар тайёргарликка боғлиқ эканини урғулаб, машғулотларда астойдил ишлаш, ўтган мавсум йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга чақирди.

Маълумот учун, бир нечта давлат иштирокида ўтадиган Озарбайжондаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига терма жамоамизнинг 11 нафар дзюдочиси йўл олмоқда. Йиғилишда ўзбек дзюдоси афсонаси, уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров ҳам иштирок этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг