locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Арслонбек Тожиев финалда!

Дзюдо. Победа нашего спортсмена на чемпионате мира
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Арслонбек Тожиев финалда!
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор, Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли халқаро мусобақада -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Арслонбек Тожиев иккинчи босқичда икки карра Олимпиада чемпиони, япониялик Таканоре Нагасе устидан ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз 1/8 финалда мисрлик Абделрахман Абделғаанини вазари баҳоси эвазига мағлуб этди.

Кетма-кет номдор рақибларини мағлуб этаётган дзюдочимиз 1/4 финалда асли гуружиллик, ҳозирда БАА шарафини ҳимоя қилаётган Нугзари Таташвилига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Қисқа фурсатда амалга оширилган иппон баҳоси эвазига 1/2 финалга йўл олди.

Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг