locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Қарши мезбонлигида XIX М. Омриев халқаро хотира турнири – ёш дзюдочилар маҳорат майдонида

Мусобақанинг биринчи куни жамоавий баҳслар билан старт олди. Татамида кескин, муросасиз ва томошабоп беллашувлар кечди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Қарши мезбонлигида XIX М. Омриев халқаро хотира турнири – ёш дзюдочилар маҳорат майдонида
photo: Dzyudo Uzbekistan

Қарши шаҳридаги “GEOLOG” спорт мажмуаси навбатдаги йирик спорт байрамига мезбонлик қилмоқда. Бу ерда дзюдо бўйича 2010–2012 ҳамда 2013–2014-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спорт устаси Минкаил Омриев хотирасига бағишланган XIX халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди.

Турнирнинг тантанали очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, спорт фахрийлари, мураббийлар ва ёш спортчилар иштирок этиб, ушбу нуфузли мусобақа ёшлар спортни ривожлантириш, иқтидорли дзюдочиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Мусобақанинг биринчи куни жамоавий баҳслар билан старт олди. Татамида кескин, муросасиз ва томошабоп беллашувлар кечди. Куч, ирода ва техник маҳорат синовидан ўтган ёш спортчилар томошабинларга ҳақиқий дзюдо байрамини туҳфа этишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг