Дзюдо. Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 14 та медал қўлга киритдик. Аралаш жамоавий беллашувларда чемпион бўлдик!
Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 14 та медал қўлга киритдик. Аралаш жамоавий беллашувларда чемпион бўлдик!
Польша пойтахти Варшава шаҳрида Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси Франция, Польша, Литва, Латвия каби давлатларнинг ҳарбий спортчиларига пессо бермай, ҳам яккалик, ҳам аралаш жамоавий баҳсларда биринчи ўринни эгаллади. Дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда 7 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди.
Терма жамоамиз аралаш жамоавий баҳслар финалида мезбонлар — поляк дзюдочиларини мағлуб этиб, чемпионлик шоҳсуапасига кўтарилди. Франция ва Литва терма жамоалари бронза медалларига сазовор бўлишди.
Яккалик баҳсларида шоҳсуапага кўтарилган дзюдочиларимиз:
Олтин медаллар
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-73 кг: Иноят Телманов
-78 кг: Барчиноя Қодирова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-81 кг: Зулфиддин Усмонов
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
+100 кг: Исломбек Равшанқулов
Кумуш медаллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Суғдийона Рафкатова
-70 кг: Ширинжон Юлдашева
-73 кг: Шавкат Саитқулов
-100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Бронза медаллар
-57 кг: Моҳинур Алламберганова
-63 кг: Фарангиз Режепова