Дзюдо. Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди
Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилган Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муносиб тарзда иштирок этган дзюдочиларимиз Ватанга қайтишди.
Бироз аввал Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар ҳарбий спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Франция, Польша, Литва, Латвия сингари давлатларнинг ҳарбий спортчиларини ортда қолдириб, ҳам яккалик, ҳам аралаш жамоавий баҳсларда биринчи ўринни эгаллади. Дзюдочиларимиз яккалик беллашувларида 7 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқишди.
Олтин медаллар
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-73 кг: Иноят Телманов
-78 кг: Барчиной Қодирова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-81 кг: Зулфиддин Усмонов
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
+100 кг: Исломбек Равшанқулов
Кумуш медаллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Суғдийона Рафқатова
-70 кг: Ширинжон Юлдашева
-73 кг: Шавкат Саитқулов
-100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Бронза медаллар
-57 кг: Моҳинур Алламберганова
-63 кг: Фарангиз Режепова