locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз 18 та медал билан 12 давлат орасида биринчи бўлишди

Тўрт кун давомида Қозоғистон давлати мезбонлик қилган Almaty Cadets and Juniors Asian Cup 2026 мусобақаси ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дзюдо. Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз 18 та медал билан 12 давлат орасида биринчи бўлишди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Тўрт кун давомида Қозоғистон давлати мезбонлик қилган Almaty Cadets and Juniors Asian Cup 2026 мусобақаси ўз якунига етди.

Қувонарлиси, ёшларимиз ҳам кадетларимиз сингари дунёнинг 12 давлати дзюдочилари қатнашган турнирда медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси икки кунлик беллашувларда 7 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза, жами 18 та медал қўлга киритишди.

Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликдан Хитой Тайпейи терма жамоаси жой олди.

Almaty Juniors Asian Cup 2026 ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-52 кг: Нигина Умирзоқова
-57 кг: Райхона Маматова
-60 кг: Дилшод Каримов
-66 кг: Асадбек Мисиров
-70 кг: Севинч Расулова
-90 кг: Беҳрузбек Рустамбоев
-100 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев

Кумуш медаллар
-63 кг: Асал Каримжонова
-60 кг: Рамзиддин Норбобоев
-66 кг: Абдурахмон Саъдуллаев
-78 кг: Шоира Аминова
-81 кг: Камронбек Қодиров
-100 кг: Азамат Аблақулов

Бронза медаллар

-52 кг: Саодат Қорабоева
-63 кг: Адина Абилқосимова
-70 кг: Гулрухсор Хударганова
-70 кг: Дурдона Турсунова
+100 кг: Искандар Мамаюсупов

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг