locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ҳакамлар учун семинар ташкил этилди

Эртага старт оладиган Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақаси олдидан ҳакамлар учун семинар ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Эртага старт оладиган Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақаси олдидан ҳакамлар учун семинар ўтказилди.

Амалиётга асосланган ушбу семинарда Осиё Кубогида реферилик қиладиган юртимиз ва хориждан таклиф этилган ҳакамлар қатнашди. Семинар ҳакамлик сифатини ошириш, татамида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш ва янгиланган қоидаларни бир хилда қўллашга қаратилди.

Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) Бош рефери директори Осако Акинобу ҳамда JUA рефери директори Асхат Житкеев бошчилигидаги семинарда ҳакамликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек, яқинда Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги айрим баҳсли вазиятлар видео материаллар асосида таҳлил қилинди.

Ҳакамлар алоҳида техник ҳаракатларни муҳокама қилдилар ва халқаро ҳакамликнинг замонавий талабларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг