locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон чемпионатида иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Пойтахтлик дзюдочилар 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалига эга чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон чемпионатида иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари аниқланди
photo: Judo Uzbekistan

Чирчиқ шаҳри мезбонлик қилган 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мусобақанинг иккинчи куни ўғил болалар ўртасида -81, -90, -100, +100 кг, қизларда эса -63, -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Тошкент шаҳри жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Пойтахтлик дзюдочилар 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалига эга чиқишди. Тошкент вилояти жамоаси таркибида ҳам 3 нафар чемпион бўлди, лекин кумуш медаллар пойтахт дзюдочиларини пешқадамга айлантирди. Кучли учликка кеча эътироф этганимиз - Жиззах вилояти жамоаси якун ясади.

Чирчиқ шаҳрида ўтган U 23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати янги истеъдодларни кашф қилиб бергани билан аҳамиятли бўлди. Буни натижалар ҳам исботламоқда.

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси (64 иштирокчи)
1. Нодирбек Мавлонбердиев (Тошкент вилояти)
2. Бобур Янгибоев (Сурхондарё)
3. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент вилояти)
3. Жавоҳир Аҳмедов (Сурхондарё)

-90 кг вазн тоифаси (44 иштирокчи)
1. Шербек Рашидов (Қашқадарё)
2. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)
3. Асадбек Хотамов (Тошкент вилояти)
3. Арслонбек Қодиров (Сурхондарё)

-100 кг вазн тоифаси (29 иштирокчи)
1. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)
2. Миржалол Нормўминов (Тошкент шаҳри)
3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)
3. Жонибек Пардаев (Тошкент шаҳри)

+100 кг вазн тоифаси (23 иштирокчи)
1. Фазлиддин Рафиков (Тошкент шаҳри)
2. Зуфарбек Ўралов (Самарқанд)
3. Асадбек Шихназаров (Хоразм)
3. Жавоҳир Садинов (Самарқанд)

ҚИЗЛАР

-63 кг вазн тоифаси (22 иштирокчи)
1. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
2. Гулғунча Кўкламова (Хоразм)
3. Адина Абилхасимова (Тошкент вилояти)
3. Зуҳражон Умарова (Хоразм)

-70 кг вазн тоифаси (10 иштирокчи)
1. Гулина Облақулова (Навоий)
2. Дурдона Турсунова (Сурхондарё)
3. Сарвиноз Рафқатова (Хоразм)
3. Шодия Маҳмудова (Хоразм)

-78 кг вазн тоифаси (10 иштирокчи)
1. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)
2. Шоира Аминова (Хоразм)
3. Нафиса Асаматдинова (Тошкент шаҳри)
3. Элнора Салимова (Самарқанд)

+78 кг вазн тоифаси (8 иштирокчи)
1. Моҳларойим Тўхтамишева (Тошкент шаҳри)
2. Фотима Қуранбоева (Хоразм)
3. Юлианна Шубладзе (Тошкент шаҳри)
3. Дурдона Низомаддинова (Хоразм)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг