Душанбеда бўладиган «Катта шлем» турнирининг илк кунида Ўзбекистондан 10 нафар дзюдочи иштирок этади
2 май куни Тожикистон пойтахти Душанбеда дзюдо бўйича нуфузли «Катта шлем» турнири старт олади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этади. Биринчи кун беллашувларида енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамига чиқади: эркаклар — 60 кг ва 66 кг, аёллар — 48 кг, 52 кг ва 57 кг. Ўзбекистондан ушбу куни 10 нафар дзюдочи қатнашади. Улар биринчи босқичда қуйидаги рақибларга қарши тўқнашади:
Эркаклар
–60 кг
Анваржон Иброҳимов — Алдияр Қарғулов (Қозоғистон)
Асадбек Мисиров — Ҳақбод Гулов (Тожикистон)
–66 кг
Артём Штурбабин — Карли Юнг (Буюк Британия)
Сардор Нуриллаев — Нурмуҳаммад Ботабай (Қозоғистон) / Дэн Су (Хитой)
Аёллар
–48 кг
Ўлбусин Ҳакимова — Владлена Зершикова (IJF)
Лазиза Ҳайдарова — Хуан Венна (Хитой)
–52 кг
Муҳайё Аҳматова — Дария Захарова (IJF)
Фотимахон Турсунбоева — Аманден Бушар (Франция)
–57 кг
Деспина Бочкова — Пихла Салонен (Финляндия)
Шукуржон Аминова — Раҳмия Ханджарбекова (Тожикистон)