locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дубайдаги халқаро CIS2* мусобақасида Ўзбекистонлик чавандозлар муваффақиятли иштирок этдилар

Учинчи кун якунларига кўра эса Абдурахмон Абдуллаев ҳам ТОП-10 ликка кириб, 10-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дубайдаги халқаро CIS2* мусобақасида Ўзбекистонлик чавандозлар муваффақиятли иштирок этдилар
photo: Ot sporti Uzbekistan

Дубайдаги халқаро CIS2* мусобақасида Ўзбекистонлик чавандозлар муваффақиятли иштирок этдилар.

2025 йил 6–9 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (show jumping) йўналиши бўйича халқаро CIS2* даражасидаги нуфузли мусобақа бўлиб ўтди. Унда дунёнинг етакчи чавандозлари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик чавандоз Абдуллаев Абдурахмон юқори маҳорат ва тайёргарлик намоён этиб, 1-ўринни эгаллади. Шу куни ҳамюртимиз Курбанов Бекзод ҳам муваффақиятли чиқиш қилиб, 3-ўринни қўлга киритди.

Иккинчи кун баҳсларида Бекзод Курбанов барқарор натижаларни кўрсатиб, 5-ўринни эгаллади ва ТОП-10 ликдан жой олди.

Учинчи кун якунларига кўра эса Абдурахмон Абдуллаев ҳам ТОП-10 ликка кириб, 10-ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақада 80 дан ортиқ от ва чавандозлар иштирок этганини инобатга олганда, бу натижалар Ўзбекистон от спорти соҳасида эришилаётган ютуқларнинг ёрқин далилидир.

Бу муваффақиятлар спортчиларимиз халқаро майдонда тобора рақобатбардош кучга айланаётганини кўрсатади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг