Дубайда спортда ҳалоллик масалалари муҳокама қилинмоқда
20-Осие/Океания минтақавий вазирлар учрашувида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
2025 йил 17–18 июн кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида спортда допингга қарши курашиш масалаларига бағишланган 20-Осие/Океания МИНТАҚАВИЙ ҲУКУМАТЛАРАРО ВАЗИРЛАР УЧРАШУВИ бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги директори Аброр Садиков ҳамда агентлик вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилиш доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинмоқда:
• минтақада ҳалол спортни илгари суриш ва допингга қарши курашиш;
• давлатларнинг бу борадаги асосий муаммо ва имкониятлари;
• WADAга аъзолик бадалларини тўлашга оид келишувлар;
• Осиё минтақавий антидопинг агентлиги ҳамда WADA ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва уни амалга ошириш механизмлари.
Бакрадзе Иман
Редактор