locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дубай Гран-прида жами 12 та медаль қўлга киритилди

Дунёнинг 46 та мамлакатида 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дубай Гран-прида жами 12 та медаль қўлга киритилди
Фото: ParalympicUz

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Гран-при туркумидаги халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Дунёнинг 46 та мамлакатида 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳс олиб борди. Якунда вакилларимиз томонидан 2 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 4 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Олтин:

Махлиё Акрамова (булава улоқтириш)
Хуршид Қодиров (булава улоқтириш).

Кумуш:

Хуршид Қодиров (ядро улоқтириш)
Баротжон Бахтиёров (ядро улоқтириш)
Баротжон Бахтиёров (узунликка сакраш)
Баротжон Бахтиёров (100 м масофага югуриш)
Толиббой Йўлдошев (ядро улоқтириш)
Темур Гиязов (узунликка сакраш).

Бронза:

Жасур Хўжаев (ядро улоқтириш)
Содиқжон Мамадиев (узунликка сакраш)
Ойбек Бердиёров (ядро улоқтириш)
Азизбек Абдукаримов (ядро улоқтириш).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг