Дониёр Саидов: «Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз»
Хабариңиз бор, 2-июн санада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Бош соврин учун BMB ҳамда "Oil Star" жамоалари кураш олиб боради.
Биз мазкур баҳс олдидан бухороликларнинг тажрибали футзалчиси Дониёр Саидов билан боғландик.
"Иккинчи июн куни бўлиб ўтадиган финал баҳси олдидан тайёргарликни Бухорода давом эттиряпмиз. Барчаси аъло даражада кечмоқда, деб ўйлайман. Биз майдонга доимо ғалаба учун ва мухлисларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз.
Бу сафарги финал "Oil star" учун омадли кечади ва зафар қучиб, кубокни бошимиз узра баланд кўтарамиз, деган умиддамиз. Бу учун бизда ҳамма нарса етарли.
Менимча, майдонда икки жамоада ҳам эҳтиёткорлик юқори бўлади ва дарвозалар дахлсизлигини сақлашга ҳаракат бўлса керак. Иккала жамоа мураббийлари тажрибали бўлганлиги сабабли ўйин тактик тарафлама қизиқарли ва томошабоп бўлса ажабмас".