locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доминиканлик курашчилар қитъа чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Доминиканлик курашчилар қитъа чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди
PHOTO: Telegram

Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳри ва Бока Чика соҳиллари мезбонлигида ўтаётган Панамерика чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги беллашувларга бағишланди.

Чемпионат расмий очилиш маросими билан бошланди. Унда Панамерика Кураш Иттифоқи Президенти Хайме Кассанова Мартинес, Ташкилий қўмита раҳбари Исраил Карабало, ПКУ Технологиялар бўйича директори Луис Богантес, Халқаро Кураш институти профессори Ким Еур Жунг, Ўзбекистон Кураш федерацияси расмийлари Уйғун Умаров ва Сарвархожа Аббосхўжаев, шунингдек, 15 та мамлакатдан келган делегациялар ва спорт жамоалари иштирок этдилар.

Очилиш маросимидан сўнг баҳсларга старт берилди. Чемпионат доирасидаги беллашувлар юқори рақобат, муросасиз кураш ва спорт руҳида ўтди. Турли ёш тоифаларида ўтказилган баҳслар иштирокчилар ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш натижасига кўра:

Доминикан Республикасы — биринчи ўрин
Коста-Рика — иккинчи ўрин
Гватемала — учинчи ўрин
Мексика — тўртинчи ўрин
Панама — бешинчи ўринни эгаллашди.

Чемпионат ғолиб ва совриндорларига медаллар, дипломлар ҳамда Халқаро Кураш Ассоциациясининг WSP (World Series of Points) рейтинги учун муҳим очколар тақдим этилди.

Шунингдек, Панамерика Кураш ҳафталиги доирасида Соҳил Кураши бўйича қитъа чемпионати ҳам бўлиб ўтди ва у ҳам иштирокчилар учун ёрқин спорт тантанасига айланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг