locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Долзарб мавзуга бағишланган ўқув семинари ўтказилди

Соҳанинг мутахассислари иштирокида мавзу бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Долзарб мавзуга бағишланган ўқув семинари ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугунги кунда юртимиз иқтисод ва молия тизимида мутлақо янги стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилиб, давлат органлари ва ташкилотлари янги талаблар асосида такомиллаштириб борилмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилишини таъминлаш мақсадида Спорт вазирлигида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда 2027–2029 йиллар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бюджет дастурлари кесимида ишлаб чиқиш масалалари юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Шерхон Сайфутдинов бошчилигидаги вазирлик мутахассислари, Спорт вазирлиги Марказий аппарати соҳавий бошқармалари ҳамда вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган масъул ходимлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–388-сон Қарорига асосан Спорт вазирлиги томонидан 2027–2029 йиллар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни бюджет дастурлари кесимида ишлаб чиқилиши ва 2027 йил бюджет лойиҳасида кўзда тутиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритилиши белгиланган.

Шу мақсадда, ўқув-семинар давомида мазкур тизимни Спорт вазирлигида самарали жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳанинг мутахассислари иштирокида мавзу бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг