locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Долзарб 90 кунлик\" доирасида ёшлар билан камондан отиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Долзарб 90 кунлик" доирасида ёшлар билан камондан отиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда
PHOTO: Telegram

Юртимиз бўйлаб ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, спортни, айниқса, камондан отиш спорт турини оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида мазкур спорт турини кенг тарғиб қилишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди.

70 нафар ёшлар иштирок этган маҳорат дарси иштирокчиларда ўзига хос таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, Олимпия захиралари коллежида ҳам ушбу спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Камондан отиш федерациясининг малакали мураббийлари талабаларга спорт турининг Ўзбекистондаги тарихи ва ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шундан сўнг, камондан отишнинг асосий техникалари намойиш этилди.

Маҳорат дарси талабаларнинг амалий иштирокидаги машғулотлар билан якунланди ва уларга ўзига хос мотивация ҳамда тажриба бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг