Доктор Чунгвон Чой Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти этиб қайта сайланди
Президент Чой миллий ассотсицияларнинг 149 та овозидан 143 тасини олди. Унинг раҳбар сифатидаги жорий муддати 2029 йилгача давом этади.
Жаноб Чунгвон Чой 2004 йилда илк марта Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти этиб сайланганидан бери жаҳон таэквондосини модернизация қилиш ва ўзгартиришни назорат қилиб, ушбу спорт турини Олимпия ўйинлари дастуридан мустаҳкам ўрин олишини таъминлади.
"Сизлар томонингиздан охирги муддатга қайта сайланганимдан жуда фахрланаман. Ваъда бераманки, биз янги Кенгаш билан бирга севимли таэквондо ҳамжамиятимизни яхшилаш учун янада кўпроқ ҳаракат қиламиз", деди президент Чой.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Ижроия кенгашининг янгиланган таркиби:
Африка
Фардуза Егуе (Жибути, 83 овоз) – вице-президент лавозимига сайланди
Мухаммад Шаабан (Миср, 65 овоз).
Осиё
Ахмад Ҳамдан Алзейоуди (БАА, 93 овоз)
Ҳадва Моавад (Саудия Арабистони, 80 овоз).
Европа
Славчо Бинев (Болгария, 90 овоз)
Анна Васалло (Мальта, 65 овоз).
Океания
Лорен Бернс (Австралия, 46 овоз)
Майер Магабл (Австралия, 81 овоз).
Пан Америка
Мария Росарио Борелло Кастильо (Гватемала, 46 овоз)
Инсеон Ким (АҚШ, 90 овоз).
Қолган тўртта ўринлар қуйидагиларга ажратилди:
Анджело Сито (Италия, 87 овоз)
Метин Шахин (Туркия, 84 овоз)
Ричард Жей Уорвик (АҚШ, 78 овоз)
Кук Хён Жунг (Корея, 74 овоз).
Эътиборлиси, Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг кейинги Бош ассамблеяси 2026 йилнинг 22 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилади.