locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диёрбек Рузметов Жаҳон Чемпионати кумуш медали соҳиби

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диёрбек Рузметов Жаҳон Чемпионати кумуш медали соҳиби
PHOTO: Telegram

Перунинг Лима шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар (U17-U20) ўртасидаги Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Диёрбек Рузметов ажойиб натижалар билан иштирок этди.

67 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борган спортчи, даст кўтариш бўйича 139 кг, силтаб кўтариш бўйича эса 163 кг натижани қайд этди. Икки курашнинг умумий миқдори 302 кгни ташкил этиб, Диёрбек Рузметов мусобақани 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

Хусусан, у даст кўтариш бўйича кумуш медалга, силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда эса бронза медалларига сазовор бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг