locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диёрбек Бойбўлсинов Жаҳон кубоги совриндори!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диёрбек Бойбўлсинов Жаҳон кубоги совриндори!
PHOTO: Telegram

Италиянинг Варезе шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалга эга чиқишди.

Жаҳон кубогининг кечаги беллашувлари доирасида PR2m1x дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Диёрбек Бойбўлсинов финалгача етди. Якуний пойгада эса эшкак эшувчимиз маррага иккинчи бўлиб етди ва кумуш медалга эга чиқди.

1-ўрин. Тирнан О'Доннелл (Ирландия) — 8:36.61
2-ўрин. Диёрбек Бойбўлсинов (Ўзбекистон) — 8:42.71
3-ўрин. Йигит Доғўкан Бозкурт (Туркия) — 8:43.73.

Бу академик эшкак эшувчиларимизнинг Италияда ўтаётган Жаҳон кубогидаги илк медалига айланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг