locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диёрбек Бойбўлсинов ва Муҳайё Абдусатторова жуфтлиги Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида шоҳсунага кўтарилди

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун дастлабки медалларга эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диёрбек Бойбўлсинов ва Муҳайё Абдусатторова жуфтлиги Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида шоҳсунага кўтарилди
photo: suv sporti

Болгариянинг Пловдив шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун дастлабки медалларга эга чиқди.

PR2 MIX2x дастурида саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаган Диёрбек Бойбўлсинов ва Муҳайё Абдусатторова жуфтлиги финал босқичида ҳам маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалларга сазовор бўлди. Вакилларимиз 8:25.10 сонияда марра чизиғини кесиб ўтишди.

Жаҳон кубогининг эртанги кунида юртдошларимиз Акбарали Абдувалиев ва Динара Белянина PR3 MIX2x дастури ғолиблиги учун стартга чиқади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг