locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди

17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Aktau Asian Open 2026 турнири бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди
photo: gettyimages

Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди

17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Aktau Asian Open 2026 турнири бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, айнан шу мусобақада икки ярим йиллик танаффусдан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова иштирок этади. Ҳамюртдошимиз учун бу Олимпия ўйинларидан кейинги илк турнир бўлади.

Келдиёрова Aktau Asian Open 2026 мусобақасининг энг юлдузли иштирокчиси бўлиб, амалдаги Олимпиада чемпиони сифатида тилла ранг ёзувли кимонода татамига чиқади.

Қуръа натижасига кўра, Диёра ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичда қозоғистонлик Нурайлим Сарсенбекка қарши учрашув билан бошлайди.

Умуман олганда, Актау турнирида 7 давлатнинг жами 182 нафар дзюдочиси медаллар учун баҳсларга киришади. Улар орасида ўзбекистонлик 25 нафар дзюдочи ҳам бор.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг