Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссиясига номзодлар қаторида
Ўзбекистонлик дзюдочи жаҳон юлдузлари билан бир қаторда Халқаро федерация комиссияси аъзолиги учун курашмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Будапештдаги жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссиясига аъзолик учун сайлов жараёни бошланди. Мазкур сайловда фақатгина аккредитациядан ўтган спортчилар овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон спорт жамоатчилиги учун муҳим янгилик шундаки, ушбу нуфузли комиссияга аъзоликка номзодлар орасида Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам кўрсатилган.
Ушбу сайловда Келдиёровага дунё дзюдосининг машҳур вакиллари — украиналик Дарья Билодид, япониялик Рёносуке Ҳага, австралиялик Натан Кац ҳамда бразилиялик Кейтлин Куадрос рақобат қилмоқда.
Сайлов натижалари жаҳон чемпионати якунларидан сўнг эълон қилинади.

Бакрадзе Иман
Редактор