Диёра Келдиярова IJF спортчилар комиссияси аъзоси бўлди
Венгрияда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати — OTP Bank World Judo Championships Hungary 2025 мусобақаси давомида халқаро спортчилар томонидан Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) спортчилар комиссиясига сайловлар ўтказилди. Сайланган аъзолар 2025–2029 йиллар давомида фаолият юритади.
Комиссия тўққиз нафар аъзодан иборат: уларнинг беш нафари спортчилар овози орқали, қолган тўрт нафари эса IJFнинг Ижроия қўмитаси томонидан тайинланади. Бу йил бешта қитъадан 20 номзод қатнашди.
Овоз бериш натижасига кўра қуйидаги номзодлар сайланди:
Жасмин Мартин (ЖАР) — Африка дзюдо иттифоқи (AJU)
Ким Поллинг (Италия) — Европа дзюдо иттифоқи (EJU)
Рюноскэ Хага (Япония) — Осиё дзюдо иттифоқи (JUA)
Натан Кац (Австралия) — Океания дзюдо иттифоқи (OJU)
Иван Фелипе Сильва Моралес (Куба) — Панамерика конфедерацияси (PJC)
Ижроия қўмита томонидан тайинланган аъзолар:
Нора Жакова (Косово)
Хидаят Ҳайдаров (Озарбайжон)
Диёра Келдиярова (Ўзбекистон)
Лукаш Крпалек (Чехия)
Яқин кунларда комиссия янги раиси сайланиши кутилмоқда.