locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» футзал клуби энди «Самарқанд» номи остида фаолият юритади

Кўҳна шаҳарнинг футзал жамоаси энди «Самарқанд» номи остида мусобақада иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Динамо» футзал клуби энди «Самарқанд» номи остида фаолият юритади
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» ПФК қошидаги «Динамо» футзал клуби тез орада старт оладиган футзал бўйича 2026-27 йилги Олий лига янги мавсумига расман янги ном билан қатнашади.

«Динамо» ПФКда трансформация жараёни давом этмоқда ва июл ойидан бошлаб «Динамо» футзал клуби «Динамо» ПФК қошида бўлмайди. Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган кўҳна шаҳарнинг футзал жамоаси энди «Самарқанд» номи остида мусобақада иштирок этади.

Ўзбекистон футзалига юзлаб иқтидорли ўйинчилар ва малакали мураббийларни етиштириб берган вилоятнинг бош жамоасида янги мавсумга тайёргарлик ишлари авж паллага кирган. Клуб ўтган мавсумдаги асосий таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда, жамоани вилоят футзал мактаби тарбияланувчилари бўлган тажрибали ва маҳоратли футзалчилар ҳисобига кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, хориждан ҳам юқори савиядаги футзалчиларни таклиф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клуб ўзининг янги логотипини расман тасдиқлаб, Ўзбекистон футзал федерациясига тақдим этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг