Дилшод Раҳматов: «Қийин ўйин бўлди. «Сурхон» яхши ҳимояланди»
Футзал бўйича Олий лигада 2-тур учрашувлари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Футзал бўйича Олий лига 2-тур 4-кунги баҳсларда БМБ клуби “Сурхон”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Дилшод Раҳматов ўз фикрларини билдирди.
“Қийни ўйин бўлди. “Сурхон” футзалчилари тартибли ҳимояланди. Жамоамиз ўйин бошида 12-13 дақиқа ичида ўзига келиши қийин бўлди. Натижада икки маротаба осон голни ўтказиб юбордик.
Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди ва рақибнинг ҳимоядаги муаммоларини топишга эришди. Шу сабабли йирик ҳисобда ғалаба қозондик.
Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйиндан кўнглим тўлмади. Бир темпда ҳаракат қила олмадик. Хатоларимиз борлиги кўриниб қолди”, - деди Дилшод Раҳматов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист