locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилором Турдиқулова 2024/2025 мавсумининг энг яхши Осиё шпага ҳаками деб топилди

Осиё қиличбозлик конфедерацияси (AFC) бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида 2024/2025 мавсумининг энг яхши ҳакамларини тақдирлаш маросимини ўтказди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дилором Турдиқулова 2024/2025 мавсумининг энг яхши Осиё шпага ҳаками деб топилди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Дилором Турдиқулова 2024/2025 мавсумининг энг яхши Осиё шпага ҳаками деб топилди.
Осиё қиличбозлик конфедерацияси (AFC) бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида 2024/2025 мавсумининг энг яхши ҳакамларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Ўзбекистонлик халқаро ҳакам Дилором Турдиқуловага "2024/2025 мавсумининг энг яхши Осиё шпага ҳаками" фахрий унвони берилди ва Осиё EFнинг энг яхши ҳаками деб топилди.
Мукофот Дилором Турдиқуловага Нью-Делида бўлиб ўтган маросимда ОФК Тиббий комиссияси раиси доктор Ҳазем Абед томонидан топширилди.

Ушбу юксак эътироф кўп йиллик профессионаллик, холис ҳакамлик ва халқаро миқёсда қиличбозлик ривожига қўшган улкан ҳиссаси натижасидир.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Дилором Турдиқуловани ушбу нуфузли ютуғи билан чин дилдан табриклайди ва унга халқаро майдонда муваффақиятлар, янги профессионал чўққилар ва ажойиб ютуқларни тилайди!
Табриклаймиз!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг