Дибала «Бока Хуниорс»га йўл олиши мумкин
Футболчининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала ёзги трансфер ойнасида “Бока Хуниорс” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Ҳозирча томонлар янги битим борасида музокара олиб бормаяпти.
“Бока Хуниорс” клуби эса Дибалани ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Ҳозирда у жароҳат сабаб майдонга тушгани йўқ. Эҳтимол у учун мавсум якунига етган.
Жорий мавсумда Пауло барча мусобақаларда 21 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист