locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диана Исакова Самарқанддаги триатлон бўйича Жаҳон Кубоги босқичида ғолиб чиқди

Россиялик спортчи фаолиятида илк бор Кубок босқичини ютиб олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диана Исакова Самарқанддаги триатлон бўйича Жаҳон Кубоги босқичида ғолиб чиқди Россиялик спортчи фаолиятида илк бор Кубок босқичини ютиб олди
Расм: championat.com

Россиялик триатлончи Диана Исакова Самарқандда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган триатлон бўйича Жаҳон Кубогининг навбатдаги босқичида биринчи ўринни эгаллади. Исакова ушбу натижа билан фаолиятида илк марта Жаҳон Кубоги босқичида ғалаба қозонди. У мусобақани 1 соат 59 дақиқа 54 сония натижа билан якунлади. Франциялик Леа Коннинкс етакчидан 31 сония орқада қолиб иккинчи, италиялик Констанца Арпинелли эса 32 сония фарқ билан учинчи ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, россиялик спортчилар триатлон бўйича ўтказилган сўнгги икки Жаҳон Кубоги босқичида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Чендудаги босқичда Валя Рясова ғалаба қозонган, аммо у Самарқандда велоэтапда ҳалокатга учраган эди.

Россиялик спортчилар халқаро триатлон федерацияси (World Triathlon)нинг мусобақаларида нейтрал мақомда иштирок этмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг