Деметриус Жонсон Топурия ва Гетжи ўртасидаги жангга прогноз берди
Ушбу тўқнашув 15-июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Ёнгил вазн тоифасида UFC ва One Championship собиқ чемпиони, америкалик Деметриус Жонсон 70 кг гача бўлган вазн тоифасида UFC’нинг мағлубиятсиз 29 ёшли чемпиони Илия Топурия ҳамда енгил вазнда UFC вақтинчалик камари соҳиби, америкалик Жастин Гетжи ўртасидаги жангга ўз прогнози маълум қилди.
«Агар танлашга тўғри келса, мен Илия Топуриянинг нокаут эвазига ғалаба қозонишига тиккан бўлардим, чунки бу йигит буни уддалашни билади. Топурия Жастинни нокаут қилиш учун уни мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилади», — дея Жонсоннинг сўзларидан келтирмоқда talkSPORT нашри.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг Вашингтонда (АҚШ) бўлиб ўтадиган «UFC White House — Freedom 250» турнирининг марказий воқеаси бўлади. Жанг кечаси 15 июн куни ўтказилиши режалаштирилган.