locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси билан танишди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси билан танишди
Фото: Спорт вазирлиги

Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси мажмуаси билан танишди.

Хусусан, Осиё қитъаси мамлакатларидан келган делегациялар аъзолари ҳамда Бруней мамлакати Олимпия қўмитаси Президенти, Осиё Олимпия кенгаши аъзоси, шаҳзода Суфри Болкия бошчилигидаги делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси мажмуаси билан танишиш мақсадида ушбу манзилга ташриф буюрди.

Ташриф давомида хорижий меҳмонларга шаҳарчага киритилган "Велодром", "Марказий ўйингоҳ", "Сув спорт", "Жамоавий спорт турлари" ва "Яккакураш спорт турлари" бинолари ҳамда уларда яратилган шароитлар бўйича маълумотлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу нойоб мажмуа мамлакат спорт ривожида муҳим аҳамият касб этиши меҳмонлар томонидан эътироф этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг