locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Плесси: «Жастиннинг ашаддий мухлисиман, лекин бу жангда Илия ғалаба қозонади»

Собиқ чемпион ўз тахминларини билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де Плесси: «Жастиннинг ашаддий мухлисиман, лекин бу жангда Илия ғалаба қозонади»
ФОТО: Getty images

Жанубий африкалик собиқ чемпион Дрикус дю Плесси 15 июн куни Оқ уйдаги турнирда грузиялик Илия Топурия ва америкалик Жастин Гетжи ўртасида енгил вазн тоифасида чемпионлик учун бўлиб ўтадиган жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Гетжи мен севиб томоша қиладиган жангчиларнинг топ-3 талигига кирмаса ҳам, топ-5 лигига киради. Бу йигит ўз фаолияти давомида бирорта ҳам зерикарли жанг ўтказмаган. У шунчаки зерикарли жангларда иштирок эта олмайди, чунки унинг услуби шундай. У ҳар доим октагонга рақибини нокаут қилиш ва ҳақиқий уруш уюштириш ниятида чиқади. Мен Жастиннинг ашаддий мухлисиман, лекин бу жангда Илия ғалаба қозонади”, – деди дю Плесси Fight Forecast подкастида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг