«Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» Республика босқичининг финал ўйинлари бўлиб ўтади
Тошкентда «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» мусобақасининг футбол ва мини футбол бўйича Республика ярим финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Мини футбол қизлар:
3-ўрин учун Самарқанд вилояти ва Сирдарё вилояти жамоалари майдонга тушади, ўйин бугун соат 8:00 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Финалда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари майдонга тушади, ўйин 9:15 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Мини футбол ўғил болалар:
3-ўрин учун Қашқадарё вилояти ва Фарғона вилояти жамаолари майдонга тушади, ўйин соат 8:00 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Финалда Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари майдонга тушади, ўйин 9:15 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Мини футбол ўйинларининг тақдирлаш маросими соат 11:00 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Катта футбол:
3-ўрин учун Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти жамоалари майдонга тушади, ўйин соат 8:00 да Бунёдкор академиясида бўлиб ўтади.
Финалда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Абдураҳмон Жомий маҳалласи ёшлари Қашқадарё вилояти Касби тумани Қоратепа маҳалласи ёшларига қарши баҳс олиб боради.
Мазкур финал ўйини ЖАР спорт мажмуасида 18:00 да бошланади.