locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дастин Порье маст ҳолатда жамоат жойида кўрингани учун ҳибсга олинди

Ҳозирда Дастин аллақачон қўйиб юборилган.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Ёнгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC собиқ вақтинча чемпионлик камари соҳиби, 37 ёшли америкалик Дастин Порье кеча, 21-июн куни жамоат жойида алкогол таъсирида маст ҳолатда бўлгани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланди. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.

Бироқ Порьенинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ аниқ тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Айни пайтда Дастин аллақачон қўйиб юборилган ва эркинликда ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Жоржия штати қонунчилигига кўра, жамоат жойида маст ҳолатда пайдо бўлганлик учун айблов тасдиқланган тақдирда бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва/ёки жарима жазоси белгиланиши мумкин.

Порье ўзининг аралаш яккакурашлардаги профессионал фаолияти давомида 30 та ғалаба (шулардан 24 таси муддатидан олдин) қайд этган, 10 бор мағлубиятга учраган ва унинг иштирокидаги битта жанг ўтказилмаган деб топилган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг