Дастин Порье маст ҳолатда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Ёнғил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC собиқ вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби, 37 ёшли америкалик Дастин Порье кеча, 21-июнь куни жамоат жойида маст ҳолатда бўлгани учун ушлангани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.
«Барчангизни яхши кўраман. Мен ўз устида ишлаяпман», — дея ёзиб қолдирди Порье ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳозирги вақтда Дастин аллақачон қўйиб юборилган ва эркинликда. Таъкидлаш жоизки, Жоржия штатида жамоат жойида маст ҳолатда пайдо бўлганлик учун айблов тасдиқланса, бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва/ёки жарима жазоси хавф солиши мумкин.
Порье ўзининг аралаш яккакурашлардаги профессионал фаолияти давомида 30 та ғалаба (шулардан 24 таси муддатидан олдин) қайд этган, 10 бор мағлубиятга учраган ва унинг иштирокидаги битта жанг ўтказилмаган деб топилган.