Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
АҚШнинг Луизиана штати, Нью-Орлеан шаҳрида жойлашган Smoothie King Center мажмуасида MMA бўйича UFC 318 турнири бўлиб ўтди.
Турнирнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида BMF камари соҳиби, Гавайи ороллари вакили Ҳоллоуэй ҳамда ушбу вазн тоифасида вақтинчалик камарнинг собиқ эгаси Дастин Порье ўртасида кечди.
5 раунд этиб белгиланган титул жанги тўлиқ давом этди. Ҳакамларнинг якдил қарори билан Ҳоллоуэй ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, Макс рақибини биринчи рақибини нокдаун ҳолатига туширишга улгурди.
Бу Дастин учун фаолиятидаги нафақат сўнгги жанг, балки трилогиянинг финали бўлди. MMA жангчиси расмий равишда фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Баҳром Бобонов
Редактор