locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Даниил Ейбог 1500 метр масофадаги баҳсларни 14-ўринда якунлади

Ҳамюртимиз Даниил Ейбог 1500 метр масофадаги чиқишини тугатди. “B” финалида қатнашган Ейбог маррага 5-бўлиб етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Даниил Ейбог 1500 метр масофадаги баҳсларни 14-ўринда якунлади
photo: MOQ

Шорт-трекчимиз Даниил Ейбог 1500 метр масофада ўтказилган чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди. Ҳамюртимиз ўз гуруҳида 2:16.963 вақт билан 3-бўлиб финишга етди ва ярим финалга йўл олди.

Даниил Ейбог “B” финалида қатнашади

Шорт-трекчимиз ярим финалдаги чиқишини якунлади. Ейбог ўз гуруҳида аниқ 2 дақиқа 18 сонияда 3-бўлиб финишга етди.

Афсуски, бу натижа “A” финалига йўлланма олиш учун етарли бўлмади. Эндиликда у “B” финалида 10–16-ўринлар учун кураш олиб боради.

Ҳамюртимиз Даниил Ейбог 1500 метр масофадаги чиқишини тугатди. “B” финалида қатнашган Ейбог маррага 5-бўлиб етди.

Ушбу натижа билан у мазкур масофадаги чиқишини 14-поғонада якунлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг