Дакар шаҳрида от спортинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича йирик халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда
FEI Jumping World Challenge Final 2025
Африка қитъасининг Сенегал давлати, Дакар шаҳрида от спортинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича йирик халқаро мусобақа — FEI Jumping World Challenge Final 2025 жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақа Fédération Équestre Internationale (FEI) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг энг кучли чавандозлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ушбу чемпионатда юртимизнинг иқтидорли чавандози Шарипов Акбар ҳимоя қилмоқда.
Бугунги кунга келиб, Шарипов Акбар мусобақада юқори маҳорат ва барқарор натижалар намойиш этиб, кучли бешликка киришга муваффақ бўлди ҳамда 4-ўринни эгаллади.
Бу натижа Ўзбекистон от спортинг халқаро майдондаги ўсиб бораётган рақобатбардошлиги ва салоҳиятидан далолат беради.