Дакар шаҳрида Халқаро От Спорти Федерацияси (FEI) томонидан ташкил этиладиган FEI Jumping World Challenge Final 2025 жаҳон чемпионати бўлади
2025 йил 25–30 ноябрь кунлари Сенегал Республикасининг Дакар шаҳрида Халқаро От Спорти Федерацияси (FEI) томонидан ташкил этиладиган FEI Jumping World Challenge Final 2025 жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон номидан Шарипов Акбар иштирок этади.
Чемпионатда қатнашиш тартибига мувофиқ, спортчи ва унинг оти ҳозирда тегишли техник регламентлар асосида ўтказилаётган от кўриги ва отни тақдим этиш (выводка) босқичларидан ўтмоқда. Мазкур жараён FEI талаблари ҳамда халқаро ветеринария меъёрларига тўлиқ мувофиқ амалга оширилмоқда.
FEI Jumping World Challenge Final 2025 мусобақасида иштирок этиш мамлакатимиз от спортни ривожлантириш, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда спортчиларимизнинг тажрибасини оширишга хизмат қилади.
Ташкилотчилар томонидан Шарипов Акбарга юксак муваффақиятлар тилади. Шунингдек, мусобақа иштирокчиларининг барчасига омад ва муваффақиятли стартлар ёр бўлиши тилади.