locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

CSI1-W Жаҳон Кубоги – 2-босқич бошланди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

24-апрел куни отларни ветеринар кўригидан ўтказиш билан старт олган CSI1*-W FEI Jumping World Cup Eurasian League мусобақасининг 2-босқичи бугун, 25-апрель куни биринчи беллашувлар билан бошланди.

Спортчилар жасорат, аниқлик ва уйғунликда ишлаш маҳоратини намоён этган ушбу кунда қуйидаги йўналишларда ғолиблар аниқланди:

CSI1-W Competition 1 – 125 см*
Аниқлик ва тезлик талаб этилувчи ушбу босқичда қуйидаги чавандозлар пешқадамликни қўлга киритишди:

1-ўрин – Қурбанов Бекзод – Сантос Ҳиппика
(Ўзбекистон)
2-ўрин – Соколенко Олег – Синдерелла
(Қозоғистон)
3-ўрин – Эркинов Алишержон – Этос
(Ўзбекистон)

Maxima Masters Eurasia Cup – Competition 1 – 125 см
Минтақавий мусобақанинг илк баҳсида эса натижалар қуйидагича:

1-ўрин – Қурбанов Бекзод – Сантос Ҳиппика
(Ўзбекистон)
2-ўрин – Эркинов Алишержон – Этос (Ўзбекистон)
3-ўрин – Негматов Ашрафхон – Казамира
(Ўзбекистон)

CSI1-W Competition 2 – 140 см*
Юқори тўсиқлар синовида тажриба, тезлик ва ишонч муҳим рол ўйнади:

1-ўрин – Шарипов Акбар – Аффир (🇺🇿 Ўзбекистон)
2-ўрин – Баталова Хения – Леди DI
(Қозоғистон)
3-ўрин – Алимжанов Хуршидбек – Чемпионс Лиг
(Ўзбекистон)

Maxima Masters Eurasia Cup – Competition 2 – 140 см
Ушбу босқичда қуйидаги чавандозлар етакчилик қилдилар:

1-ўрин – Баталова Хения – Леди DI
(Қозоғистон)
2-ўрин – Алимжанов Хуршидбек – Чемпионс Лиг (Ўзбекистон)
3-ўрин – Турғунбоев Саидимрхон – Каллеко
(Ўзбекистон)

Миллий мусобақа – 110 см
Халқаро мусобақа доирасида ўтказилган миллий баҳслар ҳам катта қизиқиш уйғотди:

1-ўрин – Усмонов Улуғбек – Карина
2-ўрин – Шокиров Дилшод – Каскад
3-ўрин – Хотамбеков Жасур – Ёдкасал

Мусобақалар давом этмоқда!
24–27 апрел кунлари давомида от спортинг энг нуфузли беллашувлари –
Жаҳон кубоги 2-босқичи, Maxima Masters Eurasia, ва Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги муҳлисларни унутилмас лаҳзалар билан қувонтирди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг