locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чирчиқда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оғир атлетикачилариing қўшма йиғини бошланди

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисиing биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳам иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чирчиқда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оғир атлетикачилариing қўшма йиғини бошланди
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi

Чирчиқ шаҳрида халқаро ўқув-йиғин машғулотларига старт берилди. 9-март санасидан эътиборан Ҳиндистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқда.

Мазкур қўшма йиғин икки мамлакат спортчилари учун тажриба алмашиш, маҳоратни ошириш ҳамда келгуси нуфузли мусобақалар олдидан тайёргарликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун машғулот жараёнларида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисиing биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳам иштирок этди. Шахрилло Шарипович терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашиб, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари, машғулотлар сифати ҳамда келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг